Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатлари тугаши муносабати билан ёки уни муддатидан илгари тугатиш учун асослар мавжуд бўлганда кредиторлар йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг (органларнинг) талабига биноан, шунингдек кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари тўпланган тақдирда кредиторлар йиғилиши кўриб чиқиши учун ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ташқи бошқарувчи, агар кредиторлар йиғилиши томонидан ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари юзасидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, судга ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботида қуйидагилар бўлиши керак:
қарздорнинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси;
пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
қарздорнинг молиявий натижалари ҳақидаги ҳисобот;
қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қаратилиши мумкин бўлган бўш пул маблағлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
қарздорнинг дебиторлик қарзи тафсилоти ҳамда қарздорнинг амалга оширилмай қолган талаб қилиш ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотлар;
қарздорнинг кредиторлик қарзини тўлаш имконияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторларнинг талаблари реестри илова қилинган бўлиши керак.
Ташқи бошқарувчи ҳисоботни тақдим этиш билан бир вақтда кредиторлар йиғилишига қуйидаги таклифлардан бирини киритади:
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги муносабати билан ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ўтиш тўғрисидаги;
келишув битими тузиш ҳақидаги;
ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатини узайтириш тўғрисидаги;
ташқи бошқарувни тугатиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
132-modda. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи
Oddiy tilda
ТАШҚИ БОШҚАРУВЧИНИНГ ҲИСОБОТИ
Нимани англадади
Ташқи бошқарувчи қарздорнинг молиявий ҳолати ҳақида батафсил ҳисобот тақдим этиши керак. Бу ҳисобот компанияни қайта тиклаш жараёнида қандай натижалар олингани, пул маблағлари қаеда сарфланганлиги ва кредиторларга қанча пул берилиши мумкинлигини кўрсатади.
Кимга тегишли
Ҳисобот кредиторлар йиғилишига ва судга тақдим этилади.
Аmalда
Компания қарзи 100 млн сўм бўлса, ташқи бошқарувчи ҳисобот орқали кўрсатади: қанча пул йиғилди, қанча қарз қолди, қачон тўлаш мумкин. Агар пул йўқ бўлса, компанияни банкротлик орқали ёпиш таклифи берилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.