«Таълим тўғрисида»ги қонун

5-modda. Таълим олиш ҳуқуқи

(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)

Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Таълим олиш ҳуқуқи: таълим ташкилотларини ривожлантириш; таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ўқув дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш; ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий) таълим олишни ташкил этиш; кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; умумий ўрта, ўрта махсус таълимни ва бошланғич профессионал таълимни бепул олиш; оилада ёки мустақил ўқиш орқали таълим олган фуқароларга, шунингдек умумий ўрта таълим олмаган шахсларга аккредитациядан ўтган давлат таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади. Чет эллик фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида таълим олишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.