«Таълим тўғрисида»ги қонун

49-modda. Таълим олувчиларнинг кийим-бошига нисбатан қўйиладиган талаблар

(49-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)

Таълим ташкилотларида (бундан ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари мустасно) таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қўшимча таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талабларни мустақил белгилашга ҳақли. Таълим олувчиларнинг айрим тоифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кийим-бош билан таъминланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.