«Таълим тўғрисида»ги қонун

50-modda. Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни вақтинча яшаш жойлари билан таъминлаш

Кундузги таълим шаклидаги таълим ташкилотида таълим олувчиларга, шунингдек сиртқи таълим шаклида якуний ва оралиқ аттестация даврида вақтинча яшаш жойлари, улар мавжуд бўлган тақдирда берилади. Вақтинча яшаш жойлари таълим олувчиларга таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибга мувофиқ берилади. Вақтинча яшаш жойларига муҳтожлар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу жойлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Вақтинча яшаш жойларидан фойдаланиш учун таълим ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ ҳақ тўланади. Вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори таълим ташкилоти томонидан белгиланади. Давлат таълим муассасалари айрим турдаги таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов қийматини камайтиришга ёки уларни тўловдан тўлиқ озод қилишга ҳақли. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек ўқитиш даврида етим бўлиб қолган болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.