«Таълим тўғрисида»ги қонун

48-modda. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари

(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Таълим олувчилар: ўқув дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши, машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши, педагог ходимларнинг топшириқларини бажариши; таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчиларига нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик ишлатмаслиги ва уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги; устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиши; ахлоқий, маънавий ва жисмоний камол топишга ҳамда ўз дунёқарашини кенгайтиришга интилиши; таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши; таълим ташкилотининг мол-мулкини, моддий ва маданий бойликларини асраши шарт. Таълим олувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.