Нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади, бундан қўшимча таълимни, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари мустасно.
Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.
Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари томонидан битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши мумкин. Бунда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтиши керак.
Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
Нодавлат таълим ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва юқори касбий маҳоратга эга бўлган педагог кадрлар ва бошқа кадрларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Таълим тўғрисида»ги қонун
31-modda. Нодавлат таълим ташкилотлари
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.