Таълим ташкилотининг устави таълим турларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Таълим ташкилотининг уставида, қоида тариқасида, қуйидагилар кўрсатилади:
таълим тури ва шакли;
таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари;
ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни;
таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби;
таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари;
таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари;
таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Таълим ташкилотининг намунавий устави:
умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда болалар учун қўшимча таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан;
олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаблар, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари, шунингдек катта ёшдагилар учун қўшимча таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотлари учун — тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
Таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
lex.uz’dagi asl matn32-modda. Таълим ташкилотининг устави
(32-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.