«Таълим тўғрисида»ги қонун

30-modda. Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

(30-модда олтинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)

Давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилади. Иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг олий маълумотли малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини, шунингдек аҳолининг олий таълим олишга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида мамлакат ҳудудида хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари ташкил этилиши мумкин. Хорижий олий таълим ташкилотларининг бўлинмалари Ўзбекистон Республикасида юридик шахс мақоми билан ташкил этилади. Хорижий олий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилиниши мумкин. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим ташкилотлари: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан институтлар ва марказлар шаклида; тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим ташкилотларининг факультетлари ва курслари шаклида ташкил этилади. Давлат умумий ўрта ва қўшимча таълим муассасалари: республика бўйсунувида вазирликлар ва идоралар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйсунувида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда; туманлар ва шаҳарлар бўйсунувида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда ташкил этилади. Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади. Таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика органларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органларига тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.