Soliq kodeksi

76-modda. Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш ва ҳисоб ҳужжатлари

(76-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)

Солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ҳамда тизимлаштириш, шунингдек солиқларни, йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тузиш мақсадида ушбу Кодекс талабларига мувофиқ солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан ҳисоб ҳужжатларини юритиш солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш деб эътироф этилади. Ҳисоб ҳужжатлари солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир. Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб ҳужжатларини юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш мажбурияти юклатилмаган шахслар солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишни ушбу бобга мувофиқ ташкил этади ва юритади. Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишга нисбатан солиқ органларининг ахборот тизимларидан мажбурий фойдаланишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланадиган тартибда белгиланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.