Солиқ кодекси

461-modda. Солиқ тўловчилар

(461-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) солиқ даврида жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади); 2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар. Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: 1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга; 2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; 4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга; 6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича, бундан исломий молия операциялари бўйича банклар ва микромолия ташкилотлари билан тузилган оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият мустасно; 7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахсларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда; 8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга; 9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчаларига; 10) бозорларга ва савдо комплексларига; 11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига; 12) аудиторлик ташкилотларига; 13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига; 14) дори воситалари, тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга ва (ёки) тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга; 15) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Нимани ангlatadi** Айланмадан олинадиган солиқ — бу жойда ишлаб чиқарилган ёки сотилган товарлар ва хизматларга қўйиладиган солиқ. Унга асосан кичик ва ўрта бизнес субъектлари тўлайди. Бирок баъзи соҳалар ва ишлар бу солиқдан озод. **Кимга тегишли** Бу солиқ юридик шахслар, якка тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўлаш мажбурияти. **Аmalда** Агар сиз кичик дўконда товар сотсангиз ва йилда 1 миллиард сўмдан кам даромад олсангиз, айланмадан олинадиган солиқ тўлайсиз. Лекин агар сиз дори сотсангиз ёки қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқсангиз, бу солиқдан озод бўласиз.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.