Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/рСолиқ солиш объектлариСолиқ ставкалари, фоизларда1.Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар0,362.Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган0,48500 кв.м дан ортиқ бўлган0,643.Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари0,484.Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари1,5
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан рўйхатга олинмаган янги қурилган уй-жойларга нисбатан солиқ ставкаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан тақдим этилган ахборот асосида мулкнинг шартли қийматига нисбатан икки баравар миқдорида қўлланилади.
Ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ўрнатилган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақли.
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 3-бандларида белгиланган солиқ ставкалари бўйича тўланади.
Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланади.
Календарь йил солиқ давридир.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
422-modda. Солиқ ставкалари. Солиқ даври
(422-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.