Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан:
ушбу Кодекс 419-моддасининг 1, 3 ва 4-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари асосида;
ушбу Кодекс 419-моддасининг 2-бандида назарда тутилган объектлар бўйича — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари ҳамда ушбу Кодекс 420-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси ва учинчи қисми асосида амалга оширилади.
Солиқ суммаси 1 январь ҳолатига кўра ушбу Кодекснинг 420-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ тўловчи тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари жойлашган ердаги солиқ органларига баҳоловчи ташкилотлар томонидан ўтказилган, шу жумладан ўтган икки йил ичида ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларини (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек қонунчиликда белгиланган энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этишга ҳақли.
Бир неча мулкдорларининг умумий улушли мулки бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун солиқ ҳар бир мулкдор томонидан уларнинг ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади.
Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи календарь йил мобайнида бир мулкдордан бошқасига ўтган тақдирда, солиқ аввалги мулкдор томонидан шу йилнинг 1 январидан эътиборан у мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошланишига қадар, янги мулкдор томонидан эса, унда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.
Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ мулк ҳуқуқи юзага келган ойдан эътиборан тўланади.
Мерос бўйича ўтган мол-мулк учун солиқ меросхўрда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.
Солиқ солиш объекти йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган тақдирда, солиқни ундириш мол-мулк йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган ойдан эътиборан тугатилади. Солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, амалга оширилади.
Календарь йил мобайнида имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугаган) тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган (тугаган) ойдан эътиборан амалга оширилади.
Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобиль иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади.
Солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
423-modda. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
(423-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.