Soliq kodeksi

421-modda. Солиқ имтиёзлари

(Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан 421-модда биринчи қисми 4-бандининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон)

Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади: 1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг. Мазкур имтиёз тегишинча «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади; 2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар. Ушбу имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, ногиронлиги бўлган бошқа шахсларга (қатнашчиларга) ногиронлиги бўлган шахснинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади. 3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари). Ушбу имтиёз «Ҳалок бўлган аскарнинг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» ёки «Ички ишлар органлари ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)», «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳалок бўлган ходимининг бева хотини (бева эри, онаси, отаси)» штампи қўйилган ёхуд пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг имзоси ва ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, солиқ имтиёзи уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг тегишли органлари ва ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Тегишинча собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёки ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг бева хотинларига (бева эрларига) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади. 5) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар йигирма уч ёшга тўлгунига қадар амал қилади. Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади: 1) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг. Мазкур имтиёз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида берилади; 2) пенсионерларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади; 3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади; Уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларида умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар учун солиқ суммаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил давомида, қуёш панеллари қувватидан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими мавжуд бўлган қуёш панеллари ўрнатилганда эса мазкур панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмайдиган суммага камайтирилади. Ушбу имтиёз энергия таъминоти ташкилоти томонидан жисмоний шахснинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиши тўғрисида берилган маълумотномага асосан уй-жой фондининг битта кўчмас мулк объектига нисбатан фақат бир маротаба тақдим этилади ва жисмоний шахс томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия қурилмалари ўрнатилган тақдирда қўлланилади. Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. Ушбу моддада белгиланган солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.