Soliq kodeksi

420-modda. Солиқ базаси

(420-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланади. Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси: ушбу Кодекс 419-моддасининг 1, 3 ва 4-бандларида назарда тутилган объектлар бўйича — қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас; ушбу Кодекс 419-моддасининг 2-бандида назарда тутилган объектларнинг 1 кв. метри бўйича — ушбу Кодекс 412-моддаси биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Бунда ушбу Кодекс 412-моддаси биринчи қисми 1-бандининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қоидалари ушбу Кодекс 419-моддасининг 2-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан ҳам татбиқ этилади; давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мол-мулк солиғи, агар мазкур объект учун унга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, объектнинг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг ўртача йиллик қолдиқ қиймати. Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади. Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади. Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қоидалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, шунингдек ипак қурти етиштириш учун берилган кўчмас мулк объектларига нисбатан татбиқ этилмайди. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган сумманинг беш баравари миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари миқдорида солиқ базаси ҳисобланади. Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича солиқ тўловчи бўлган тақдирда, солиқ базаси ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.