Агар чет эл юридик шахси жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатадиган бўлса, ва агар бу юридик шахснинг ўзи воситачиларсиз хизматларни олувчи бўлган жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларни амалга оширса, чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхати тасдиқланадиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Шундай хизматларда солиқ агенти деб эътироф этиладиган воситачи бўлган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) худди шундай тартибда амалга оширилади.
Ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза чет эл юридик шахслари томонидан солиқ органига электрон шаклда хизматлар кўрсатиш бошланган (тугатилган) кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай берилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
279-modda. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.