Soliq kodeksi

28-modda. Божхона органларининг, йиғимларни ундиришга доир вазифаларни амалга оширувчи давлат органларининг ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Божхона органлари товарларни ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш чоғида божхона тўғрисидаги қонунчиликка, ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда вазифаларни бажаради. Йиғимларни ундиришга доир вазифаларни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.