Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундай хизматларни жисмоний шахсларга кўрсатишга оид қисм бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Агар чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган хизматларни электрон шаклда кўрсатса ҳамда уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари билан топшириқ, воситачилик, агентлик шартномалари ёки бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этадиган воситачилар бўлган чет эл юридик шахслари бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга нисбатан солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Агар бундай хизматлар воситачилар бўлган бир нечта юридик шахснинг ҳисоб-китобларида изчил кетма-кетликда иштирок этган ҳолда кўрсатилса, бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этаётган воситачи бўлган чет эл юридик шахси, унда ушбу хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахси билан шартнома мавжудлигидан қатъи назар, солиқ агенти деб эътироф этилади.
Агар бундай хизматлар Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига ва Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахсларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган мазкур шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
278-modda. Солиқ тўловчилар
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.