Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
1) қўшилган қиймат солиғи;
2) акциз солиғи;
3) фойда солиғи;
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
5¹) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ижтимоий солиқ.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш тартиби қонунларда, йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимни, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни, пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни ҳамда тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
17-modda. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.