Soliq kodeksi

169-modda. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар

(169-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)

Қуйидагилар солиқ мониторингининг предметидир: солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги). Солиқ мониторинги ушбу Кодексга мувофиқ юридик шахс қайси солиқлар ва йиғимларга нисбатан солиқ тўловчи ёки солиқ агенти бўлса, барча шундай солиқлар ва йиғимларни қамраб олади. Солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ихтиёрийдир. Солиқ мониторинги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор асосида солиқ органи томонидан амалга оширилади. Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида беш миллиард сўмни ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ органига мурожаат қилишга ҳақли. Юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдир. Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.