Soliq kodeksi

170-modda. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти

Солиқ мониторингида иштирок этувчи юридик шахс ва солиқ органи ўртасидаги ахборотга доир ҳамкорлик регламент асосида амалга оширилади. Ахборотга доир ҳамкорлик регламентида солиқлар ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиб бериш) учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатларни (ахборотни) солиқ органига электрон шаклда тақдим этиш тартиби ва (ёки) кўрсатилган ҳужжатлар (ахборот) мавжуд бўлган юридик шахснинг ахборот тизимларига кириш тартиби акс эттирилади. Юридик шахс ахборотга доир ҳамкорлик тартибини мустақил равишда танлашга ҳақли. Юридик шахс ахборотга доир ҳамкорлик регламентида: 1) бухгалтерия (солиқ) ҳисоби регистрларида даромад ва харажатлар, солиқ солиш объектларини акс эттириш тартибини; 2) солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари тўғрисидаги маълумотларни; 3) солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) устидан ички назорат тизими тўғрисидаги ахборотни кўрсатади. Ички назорат тизими тўғрисидаги ахборот бундай тизим мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади. Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шаклини ва унга доир талабларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.