Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади ва унинг ҳисоб маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.
Адлия органларида ҳисобга қўйилган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларига ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчининг идентификация рақами уларнинг ихтиёрига кўра берилади.
Ушбу Кодекс 126-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади.
Солиқ тўловчига идентификация рақамини бериш, қўллаш ҳамда уни ўзгартириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Солиқ органи солиқ тўловчининг идентификация рақамини унга юбориладиган барча ҳужжатларда кўрсатади.
Ҳар бир солиқ тўловчи ўзининг солиқ тўловчининг идентификация рақамини солиқ ҳисоботларида, солиқ органига тақдим этиладиган аризалар ва бошқа ҳужжатларда, шунингдек, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда кўрсатади.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:
фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;
юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;
пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
127-modda. Солиқ тўловчининг идентификация рақами
(127-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 августдаги ЎРҚ-942-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/942/0612-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.