Солиқ назоратини амалга ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларини ҳисобга қўйиш ушбу Кодекс у ёки бу солиқни тўлаш мажбуриятининг пайдо бўлишини боғлайдиган ҳолатлар мавжудлигидан қатъи назар амалга оширилади.
Солиқ органларида ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш бепул амалга оширилади.
Жисмоний шахсларни солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш уларга ваколатли орган томонидан идентификацияловчи ID-карталарни ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш билан бир вақтда амалга оширилади. Бунда солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи алоҳида ҳужжат берилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида у бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилган ҳолда берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган чет эл юридик шахсларига (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмаларга) берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини юритади.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида мавжуд бўлган маълумотларнинг таркиби ҳамда реестрни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар, агар ушбу Кодекснинг 29-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органида ҳисобга қўйилган пайтдан бошлаб солиқ сиридир.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
126-modda. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш тўғрисида умумий қоидалар
(126-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.