Soliq kodeksi

128-modda. Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш

(128-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Таркибига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган алоҳида бўлинмалар кирадиган юридик шахслар ҳар бир алоҳида бўлинма жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида, крипто-биржаларда ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб оладиган норезидент бўлган юридик шахслар биржа савдолари амалга ошириладиган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги солиқ органларида йирик солиқ тўловчиларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилашга ҳақли. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни ваколатхона ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Жисмоний шахслар ўз яшаш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органларида, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳисобга қўйилиши лозим. Ушбу моддада назарда тутилган асосларга кўра солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ушбу Кодекснинг 129 ва 130-моддаларида белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.