Шаҳарсозлик кодекси

80-modda. Объектларни реконструкция қилиш жараёнида ер участкаларига, бино ва иншоотларга қўйиладиган талаблар

(80-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини имкони борича тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар мажмуи объектларни реконструкция қилишдир. Объектларни реконструкция қилиш, шу жумладан бузилган бинолар ва иншоотлар ўрнида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартирган ҳолда янги объектлар қуриш учун рухсатномалар аҳоли пунктларининг ривожланишини режалаштириш ва ҳудудларини қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида санитария-эпидемиология хизматлари, давлат ёнғин назорати органлари билан келишувга кўра махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади. Аҳоли пунктларининг ривожланишини режалаштириш ва ҳудудларини қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда рухсатномалар бериш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишилади. Объектларни реконструкция қилишда, шу жумладан бузилган бинолар ва иншоотлар ўрнида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартирган ҳолда янги объектлар қуришда буюртмачилар зиммасига ушбу Кодексда назарда тутилган мажбуриятлар юкланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.