Шаҳарсозлик кодекси

81-modda. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер участкаларига доир сервитутлар ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сақлаш вазифалари

(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда сервитутлар бинолар ва иншоотлар мулкдорларининг манфаатларини қуйидаги мақсадларда ўзга шахснинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чекламасдан таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда белгиланади: бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш; муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш; ҳудудларда сув тошқинлари ва бошқа табиий офатларнинг олдини олишга қаратилган ишларни олиб бориш; ўзганинг ер участкаси орқали кесиб ўтиш; бинолар ва иншоотлар эгаларининг бошқа эҳтиёжлари. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда сервитутлар шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг манфаатлари шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича бошқа эҳтиёжлар учун ўзга ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқисиз таъминланиши мумкин бўлмаган тақдирда белгиланади. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер участкаларига доир сервитутлар ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сақлаш вазифалари ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ва бундай участкалардан фойдаланувчиларнинг мажбуриятларини ҳамда уларнинг ҳуқуқлари чекланишини ўз ичига олади ва шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда қуриш қоидалари асосида белгиланади. Ер участкаларига доир сервитутларни ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сақлаш вазифаларини белгилаш ҳамда бекор қилиш тартиби ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.