Шаҳарсозлик кодекси

8-modda. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари

Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлари уларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари жумласига киради. Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолияти, агар бундай фаолият чегарадош ер участкалари, реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ҳамда бошқа кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг, эгаларининг ҳамда улардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилишига монелик қилса, чекланиши керак. Фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитига бўлган ҳуқуқи, хўжалик ва бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик, экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли пунктларининг ҳамда уларга туташ ҳудудларнинг муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш, маданий мерос объектларини сақлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги жамиятнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатларидир. Аҳоли пунктларини ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмалар тизимларининг ишлаб туриши, табиий ресурсларни ва маданий мерос объектларини сақлаш, шунингдек манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатларидир. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, шунингдек уларга риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали таъминланади. Агар шаҳарсозлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар, жамият ва давлат манфаатларига зид бўлса, бундай фаолият тугатилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.