Шаҳарсозлик кодекси

48-modda. Давлат шаҳарсозлик кадастри

Давлат шаҳарсозлик кадастри Давлат кадастрларининг ягона тизимига киради. Давлат шаҳарсозлик кадастри: муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофондини; ҳудудларнинг, кўчмас мулк объектларининг, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилманинг манзилли реестрларини; ҳудудларни ривожлантириш ва қуришни режалаштириш тўғрисидаги тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳақидаги маълумотларни; ҳудудларни ҳамда шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотларни; лойиҳалар, шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.