Ушбу Кодекс 44-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида кўрсатилган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, объектларни шаҳарсозлик ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида (параллел равишда) ишлаб чиққан ҳолда қуриш ва реконструкция қилиш;
қурилишнинг боришига ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш жараёнига тегишли ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг аралашиши;
сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуриш;
шаҳарлар ва шаҳарчаларда қурилиши тугалланган мавзелар, кўп қаватли турар жой кичик даҳаларининг (даҳаларнинг) ҳудудида аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида назарда тутилмаган ишлаб чиқариш, савдо, умумий овқатланиш, сервис хизмати кўрсатиш ҳамда бозор инфратузилмасининг алоҳида турган объектларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш;
кўп қаватли уйларни қуриш учун мўлжалланмаган ер участкаларида бундай турдаги қурилишларни амалга ошириш;
шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ўтказмай қурилаётган ва мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан икки қаватдан юқори бўлган якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш);
умумий фойдаланиладиган кўкаламзорлар ҳудудлари ва объектларида қурилиш объектларини (шаҳар ўрмонлари, ўрмон-боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, боғлар, сайилгоҳлар) жойлаштириш, бундан ободонлаштириш, муҳандислик инфратузилмаси ва метрополитен объектлари мустасно.
Объектларни бир вақтнинг ўзида (параллел равишда) лойиҳалаштирган ҳолда қуриш мудофаа қобилияти ва давлат хавфсизлигини, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар, табиий ва экологик офатларнинг оқибатларини бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ истисно ҳолларда, молиялаштириш манбалари мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn47-modda. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришдаги тақиқлар ва чекловлар
(47-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-950-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/950/0672-сон — 2024 йил 1 декабрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.