Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳида қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланади:
аҳолини жойлаштириш тизимларини, табиатдан фойдаланишни ва ишлаб чиқариш кучларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларига мувофиқ ривожлантиришнинг асосий қоидалари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари;
аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш учун қулай ҳудудлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
қишлоқ хўжалигига ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ҳудудлар;
экстремал табиий-иқлим шароитларига эга бўлган ҳудудлар;
табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудлар;
фойдали қазилмалар жойлашган ҳудудлар;
ўзига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш режимлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мазкур ҳудудлардан фойдаланишга доир чекловлар белгиланган ҳудудлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришга доир бошқа лойиҳа ечимлари.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги йўналишлар бўйича умумдавлат аҳамиятига молик кўп мақсадли стратегик ҳужжатдир:
аҳолини ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тизими давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш;
ҳудудларнинг жорий ҳолатини, салоҳиятини аниқлаш, ўзаро боғлиқлик мақсадларини ва ўзига хос хусусиятларини белгилаш;
архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ҳудудлараро ва тармоқлараро давлат манфаатларини мувофиқлаштириш;
лойиҳалаштириш топшириғини ишлаб чиқишда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини асос сифатида белгилаш.
lex.uz’dagi asl matn49-modda. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-960-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.