«Реклама тўғрисида»ги қонун

20-modda. Ижтимоий ахборот

Рекламанинг айланиши учун белгиланган барча талаблар ижтимоий ахборотнинг айланишига нисбатан қўлланилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ижтимоий ахборотнинг реклама берувчилари бўлиши мумкин. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ижтимоий ахборотни бепул асосда тайёрлаш ҳамда тарқатишга (жойлаштиришга), ўз мол-мулкини (шу жумладан пул маблағларини) ижтимоий ахборот тайёрлаш ва тарқатиш (жойлаштириш) учун бошқа шахсларга беришга доир фаолияти ҳомийлик фаолияти деб эътироф этилади. Бундай шахслар қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади. Ижтимоий ахборотда товарларнинг муайян маркалари (номлари, моделлари, артикуллари), ишлаб чиқарувчиларнинг товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари) ҳамда уларнинг бошқа индивидуаллаштириш воситалари тўғрисидаги эслатмага, шунингдек бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадларини кўзлашга йўл қўйилмайди. Радио ва теледастурларда тарқатиладиган ижтимоий ахборотда ҳомийлар тўғрисидаги эслатма уч сониядан ошиши мумкин эмас ва бундай эслатмага кадр майдонининг кўпи билан етти фоизи ажратилиши, бошқа воситалар орқали тарқатиладиган ижтимоий ахборотда эса реклама майдонининг (сатҳининг) кўпи билан беш фоизи ажратилиши керак. Оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий ойлик ҳажмининг беш фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштириладиган ва (ёки) ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши эллик фоиз ҳамда ундан ортиқ бўлган реклама тарқатувчилар давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг буюртмасига кўра ижтимоий ахборотни бепул жойлаштиради.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ИЖТИМОИЙ АХБОРОТ Нимани англадади Ижтимоий ахборот — бу реклама қоидаларига асосан тайёрланадиган маълумот. Унда товарларнинг номи ёки брендини ёритиш, фойда олиш мақсади кўзланмайди. Бу маълумотлар жамиятга фойда келтирувчи ишлар ҳақида сўзлайди. Кимга тегишли Давлат органлари, компанияlar ва одамлар ижтимоий ахборотни тарқатиши мумкин. Амалда Ёшларга спорт қилишни ўргатувчи ташкилот ўз пулидан видео тайёрлаб, телеканалда бепул кўрсатади. Телеканал ўй ойида барча рекламанинг беш фоизидан кам бўлмаганини ижтимоий ахборотга ажратиши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.