Қимматбаҳо совринлар тарқатиладиган ва (ёки) ўйналадиган рағбатлантирувчи акцияларни ёхуд ушбу акцияларда иштирок этиш учун рекламадан фойдаланувчи томонидан бирор-бир ҳаракатлар амалга оширилишини назарда тутадиган рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш чоғида реклама берувчи рағбатлантирувчи акцияни ўтказиш бошлангунига қадар оммавий ахборот воситаларида ва (ёки) эркин фойдаланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот ресурсларида акцияда иштирок этиш шартларини эълон қилиши шарт.
Рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш шартларининг эълони қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
рағбатлантирувчи акцияни ўтказиш қоидаларини, уни ўтказиш муддатлари, совринлар ва ютуқларнинг номи, миқдори, уларни олиш жойи ҳамда тартиби кўрсатилган ҳолда, шунингдек рағбатлантирувчи акцияни ўтказиш шартларига тааллуқли бошқа ҳар қандай ахборотни;
реклама берувчининг номини, манзилини, алоқа боғлашга доир маълумотларини (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқа маълумотларни);
рағбатлантирувчи акция ташкилотчисининг юридик номини, жойлашган ерини (почта манзилини), алоқа боғлашга доир маълумотларини (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқа маълумотларни).
Иштирок этиш шартлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот ресурсларида эълон қилинган тақдирда, эълон рағбатлантирувчи акция тугаганидан кейин камида олти ой давомида эркин фойдаланиш учун очиқ бўлиши керак.
Рағбатлантирувчи акциялар товарларни бепул тарқатиш ва рақобатдош товарларга (бундан ушбу Қонунда реклама қилиниши тақиқланган товарлар мустасно) айирбошлаш ёки хизматлар кўрсатиш билан бирга амалга оширилиши мумкин.
Рағбатлантирувчи акциялар доирасида қимматбаҳо совринлар ўйналиши қуйидаги ҳолларда лотерея ҳисобланмайди, башарти:
мукофот фонди, шунингдек рағбатлантирувчи акция ўтказилишини ташкил этиш харажатлари рағбатлантирувчи акция иштирокчиларининг тўғридан-тўғри пул бадаллари ҳисобига ёки чипталар сотиш ва реклама берувчининг реклама қилинаётган товари билан боғлиқ бўлмаган бошқа номинал бирликлар ҳисобидан шакллантирилмаган бўлса;
рағбатлантирувчи акцияда иштирок этиш фақат реклама хусусиятига ва реклама берувчининг реклама қилинаётган товари сотилишини кўпайтириш мақсадига эга бўлса.
Рағбатлантирувчи акциялар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотда ютуқни олиш эҳтимолини ошириб кўрсатувчи иборалар бўлмаслиги керак.
Тегишли мукофот фонди мавжуд бўлмаган ҳолда рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn21-modda. Рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказиш
Oddiy tilda
**NIMANI ANGLATADI**
Рағбатлантирувчи акция — бу реклама берувчи томонидан товар сотишни кўпайтириш учун ўтказиладиган акция. Унда одамлар иштирок этиб, совринлар ёки ютуқларни ўта олишади. Акцияни ўтказишдан олдин барча шартлар оммавий ахборот воситаларида ёки Интернетда эълон қилиниши керак.
**KIMGA TEGISHLI**
Бу қоида реклама берувчи ва рағбатлантирувчи акция ташкилотчисига тегишли.
**AMALDA**
Дўконда "Сотув акцияси" ўтказилмоқда: товар сотиб олганда лотерея чипталари берилади. Дўкон эгаси олдин телевизор ва радиода акцияни эълон қилиши, шартларини, совринларни ва қайси жойда ютуқ олиш мумкинлигини айтиши керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.