«Қурол тўғрисида»ги қонун

34-modda. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш

(34-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: рухсат беришга доир талаблар ва шартлар рухсатноманинг эгаси томонидан бузилганлиги аниқланганда; рухсатнома эгаси зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи суд қарори ёки ички ишлар органининг кўрсатмаси бажарилмаганда. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, рухсатноманинг амал қилиши қурол ва унинг ўқ-дорилари йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилган тақдирда эса ички ишлар органи томонидан ҳам амалга оширилади. Ички ишлар органининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори унинг эгасига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон (мавжуд бўлган тақдирда) шаклда етказилади. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суднинг қарори унинг эгасига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади. Ички ишлар органи ёки суд рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларнинг рухсатнома эгаси томонидан бартараф қилиниши муддатини белгилаши шарт. Бунда рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун белгиланган муддат беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати унинг умумий амал қилиш муддатига кирмайди. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар рухсатнома эгаси томонидан бартараф этилган тақдирда, ички ишлар органи ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Ички ишлар органининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, ички ишлар органи рухсатнома эгаси олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.