«Қурол тўғрисида»ги қонун

35-modda. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш

(35-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади: рухсатнома эгаси унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда; юридик шахс бўлган рухсатнома эгаси тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши мустасно, шунингдек қўшилиш натижасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда янгидан пайдо бўлган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни ўша ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажариш ва (ёки) амалга оширишга доир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлганда; овчилик гувоҳномасининг амал қилиши тугатилганда (ов қуролига доир рухсатномаларга нисбатан); жисмоний шахс бўлган рухсатнома эгаси вафот этганда, унинг муомала лаёқати чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда; ушбу Қонун 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи — ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида назарда тутилган, рухсатнома олиш имкониятини истисно этадиган ҳолатлар юзага келганда; рухсатнома эгаси рухсат беришга доир талаблар ва шартларни бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказилишига олиб келган бўлса; рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларни ички ишлар органи ёки суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда; ички ишлар органининг рухсатнома бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда; рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтганда; бажарилиши учун рухсатнома берилган бир марталик ҳаракат бажарилганда. Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар юзага келиши билан рухсатноманинг амал қилиши тугатилган ҳисобланади. Рухсатноманинг амал қилиши ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда ички ишлар органи томонидан, шунингдек ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда эса суд томонидан тугатилади. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суднинг қарори рухсатноманинг эгасига ва ички ишлар органига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади. Ички ишлар органининг рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ёзма ёки электрон (мавжуд бўлган тақдирда) шаклда етказилади. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор рухсатнома эгаси томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида рухсатнома ички ишлар органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим. Рухсатноманинг амал қилиши унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади. Ички ишлар органининг рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, ички ишлар органи рухсатнома эгаси олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.