«Қурол тўғрисида»ги қонун

33-modda. Фуқаровий ва хизмат қуроли муомаласи соҳасида рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун йиғим

(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйишга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун йиғим ундирилади. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун йиғим суммалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳисобварағига ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.