Чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг бинолари ҳамда ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Мазкур қуролни ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
30-modda. Чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.