Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахснинг таклифномаси, ушбу юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома ёки спорт тадбирларида иштирок этиш учун таклифнома мавжуд бўлган ҳамда фуқаровий қурол муомаласига ушбу Қонунда назарда тутилган чекловларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ов ва спорт қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириши мумкин. Олиб кирилган ов ва спорт қуроли ҳамда унинг ишлатилмаган ўқ-дорилари шартномада ёки таклифномада белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида турган даврда фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қурол олиш учун берилган рухсатномаларга кўра сақлаши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини олиб кириш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш муддатларининг, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш тартибининг бузилиши уларнинг олиб қўйилишига сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
31-modda. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаровий қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.