«Қурол тўғрисида»ги қонун

3-modda. Асосий тушунчалар

(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-645-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон)

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: газли қурол — кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддаларни қўллаш йўли билан жонли нишонга вақтинчалик шикаст етказиш учун мўлжалланган қурол; калта стволли қурол — стволининг узунлиги уч юз миллиметрдан ва умумий узунлиги олти юз миллиметрдан ошмайдиган қурол; пневматик қурол — сиқилган, суюлтирилган ёки қотирилган газсимон модданинг қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келадиган аслаҳа билан нишонни масофадан туриб уриш учун мўлжалланган қурол; сигнал берувчи қурол — тузилиши жиҳатидан фақат ёруғлик, тутунли ёки товушли сигналлар бериш учун мўлжалланган қурол; совуқ қурол — шикаст етказиладиган объект билан бевосита тўқнашиш чоғида одамнинг жисмоний кучи ёрдамида нишонни уриш учун мўлжалланган қурол; совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар — касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт фаолиятида ёхуд хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи ашёлар (пичоқлар, бигизлар ва бошқа учи ўткирланган санчиладиган, кесувчи ашёлар), жисмоний куч ишлатганда шикаст етказиши мумкин бўлган ашёлар (бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар); улоқтириш қуроли — нишонни аслаҳа билан масофадан туриб уриш учун мўлжалланган, одамнинг жисмоний кучи ёки механик қурилма ёрдамида йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келадиган қурол; ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси; ўқотар қурол — порох ёки бошқа модда қуввати ҳисобига йўналтирилган ҳолда ҳаракатга келувчи аслаҳа билан нишонни масофадан туриб механик уриш учун мўлжалланган қурол; ўқотар қуролнинг асосий қисмлари — ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси; қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди; қурол муомаласи — қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, олиш, ҳисобга олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, уларни олиб қўйиш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш; қурол эгаси — ушбу Қонун талабларига мувофиқ олинган қурол кимнинг эгалигида турган бўлса, ўша жисмоний ёки юридик шахс.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.