«Қурол тўғрисида»ги қонун

29-modda. Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан олиш.

(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ўзлари фуқароси бўлган чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг илтимосномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган қурол олишга доир рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасида фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга. Олинган фуқаролик қуроли ва унинг ўқ-дорилари улар олинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.