«Қурол тўғрисида»ги қонун

27-modda. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(27-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга: фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш; фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини мерос қилиб олиш; фуқаровий ва хизмат қуролидан ҳамда унинг ўқ-дориларидан ўз мўлжалланган мақсади бўйича фойдаланиш; тегишли рухсатнома бўлган тақдирда, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш ва олиб юриш. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари эгалари: ўз мулкидаги фуқаровий қуролни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиши (қайта рўйхатдан ўтказиши), бундан ушбу Қонун 11-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар мустасно; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ташишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартибига риоя этиши; фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаши; қурол тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларига риоя этилишини текшириш учун ички ишлар органлари ходимларининг фуқаровий ва хизмат қуроли сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаши, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиши; овчиларнинг жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қурол билан хавфсиз муомалада бўлиш қоидаларига оид билимларининг текширувидан ўтиши; ички ишлар органларининг йўлланмаси бўйича қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиши; доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тегишли ички ишлар органига ўзига тегишли фуқаровий қуролни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.