Жисмоний ва юридик шахслар ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш ҳуқуқига эга.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан илмий-техникавий, бадиий, криминалистик, тарихий, ахборот, билим орттириш мақсадларида ҳамда бошқа мақсадларда тўпламлар тузиш учун қуролни ва унинг ўқ-дориларини йиғиш ҳамда сақлаш коллекция деб эътироф этилади.
Қуролни ва унинг ўқ-дориларини музейбоп тарзда коллекциялаш юридик шахслар томонидан ана шу мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида, махсус биноларда амалга оширилади.
Қуролни ва унинг ўқ-дориларини музей биноларида сақлаш уларнинг бут сақланишини, сақлаш хавфсизлигини таъминлайдиган ва уларга бегона шахслар киришини истисно этадиган шароитларда амалга оширилиши керак.
Қуролни музей биноларидан ташқарида кўргазмага қўйишга фақат сигнализация билан жиҳозланган ёпиқ витриналар ва стендларда йўл қўйилади.
Қуролни ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш жисмоний шахслар томонидан ўзининг доимий яшаш жойида, уларнинг бут сақланишини, сақлаш хавфсизлигини таъминлайдиган ва уларга бегона шахслар киришини истисно этадиган шартларга риоя этган ҳолда, қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда амалга оширилади.
Қуролнинг ўқ-дорилари фақат ўқсизлантирилган ҳолда кўргазмага қўйилиши мумкин.
Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилмаган қуролдан кўргазмага қўйиш учун фойдаланиш тақиқланади.
Қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатномага эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар кўргазмани ташкил этиш чоғида:
биноларни ижарага олиш, қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш тўғрисида шартномалар тузиши;
чет эллик иштирокчилар учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг уларга тегишли қуролни ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатномасини, шунингдек уларни ташишга доир рухсатномасини олиши;
кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемаларини кўргазма ўтказиладиган жойдаги ички ишлар органларига келишиб олиш учун тақдим этиши;
кўргазмага қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштириладиган ҳамда сақланадиган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймаслиги;
қурол ва унинг ўқ-дорилари экспозициялари очиқ витриналар ва стендларда жойлаштирилган тақдирда, қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳар куни кўргазма иши тугагач сақлаш учун улар бут сақланишини таъминлашга доир талабларга биноан жиҳозланган хоналарда сақлаш учун топшириши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
22-modda. Қуролни ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.