Тиббий текширув тиббиёт муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг текширувдан ўтаётган фуқаросининг ёки юридик шахс ходимининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (идентификацияловчи ID-картаси, паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) кўрсатилган ҳолда, ички ишлар органларининг йўлланмаси асосида ўтказилади.
Тиббий текширув тиббиёт муассасаси томонидан ички ишлар органларининг йўлланмаси тақдим этилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида ўтказилади.
Тиббий текширувни ўтказиш учун тиббиёт муассасаси томонидан махсус тиббий комиссия тузилади. Тиббий комиссия таркиби тиббиёт муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланади.
Тиббий комиссия тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни қайд этиш учун тиббий текширувдан ўтаётган шахсларнинг амбулатория карталарини юритади.
Амбулатория картасида тиббий текширувни ўтказишда иштирок этаётган барча шифокорлар ва мутахассисларнинг тиббий текширувдан ўтаётган шахс тўғрисидаги тиббий хулосалари кўрсатилиши керак.
Тиббий текширувдан ўтаётган шахсни текшириш унинг доимий яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари ва наркология диспансерларида тиббий комиссия томонидан амалга оширилади.
Тиббиёт муассасаси тиббий комиссиянинг тиббий текширув натижалари бўйича қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги хулосасини электрон шаклда расмийлаштиради ҳамда тиббий текширув ўтказилган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида хулоса йўлланма берган ички ишлар органига ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда, почта алоқаси воситалари ёки ахборот тизими орқали юборилади.
Хулоса тиббий комиссия раҳбарининг имзоси ва тиббиёт муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.
Тиббий комиссиянинг хулосаси берилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида амал қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
13²-modda. Қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиш тартиби
(13²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.