Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари ички ишлар органларининг йўлланмалари бўйича қуйидаги тартибда давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида (бундан буён матнда тиббиёт муассасалари деб юритилади) қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг биринчи марта қурол ва унинг ўқ-дориларини олаётган фуқаролари, шунингдек қуролни сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтиришда — доимий яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаларида;
юридик шахснинг қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини таъминлаш мажбуриятлари ўз зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланадиган ходимлари қуролни сақлашга ва (ёки) олиб юришга доир рухсатномаларни олишда ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда — доимий яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаларида ёхуд махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахс ва тиббиёт муассасаси ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланган тиббиёт муассасаларида.
Ички ишлар органларининг тиббий текширувдан ўтишга доир йўлланмасининг амал қилиши муддати у берилган кундан эътиборан ўн кунни ташкил этади.
Тиббий текширув ушбу Қонуннинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг қуролни ва унинг ўқ-дориларини биринчи марта олаётган ёки қуролни сақлаш ва олиб юришга, коллекциялашга ёхуд кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтираётган фуқаросининг доимий яшаш жойи бўйича биргаликда яшовчи яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахслар доимий яшаш жойи бўйича руҳий касалликлар ва наркология диспансерларида ҳисобда туриши бўйича текширилади.
Давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббий текширувдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифларнинг миқдорлари ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
13¹-modda. Қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув
(13¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.