«Қурол тўғрисида»ги қонун

12-modda. Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар томонидан қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш

(12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)

Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар қуролни олишга доир рухсатнома олиш учун ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этади: қуролни олишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза уни олишдан кўзланган мақсад, олинадиган қурол ва унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун махсус жиҳозланган бино (қуролхона) жойлашган ер кўрсатилган ҳолда; қуролни ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома); қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланилишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юклатилган юридик шахс ходими тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат; қуролга ва унинг ўқ-дориларига бўлган талаб миқдорининг ҳисоб-китоби, қурол ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш нормалари ҳисобга олинган ҳолда. Қуролнинг сарфланган, йўқотилган ёки йўқ қилиш учун топширилган ўқ-дорилари ўрнига ўқ-дорилар олиш учун ўқ-дорилар ҳисобдан чиқарилганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари, ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш чоғида сарфланган ўқ-дориларга доир тарқатиш-топшириш қайдномалари, ўқ-дориларни йўқ қилиш учун қабул қилиб олиш (топшириш) далолатномалари) қўшимча равишда тақдим этилади. Қуролни олишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ички ишлар органлари томонидан ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан ўттиз иш куни ичида кўриб чиқилади. Қуролни олишга доир рухсатномани бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин: ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги; қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг ишончли ҳисобга олиниши ва бут сақланишини таъминлаш имконияти йўқлиги ёки ушбу шароитлар лозим даражада таъминланмаганлиги; тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; юридик шахснинг қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлаш мажбурияти ўз зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимининг доимий яшаш жойи мавжуд эмаслиги, ходимда ушбу Қонун 13-моддаси ўнинчи қисмининг иккинчи, учинчи, бешинчи — саккизинчи, ўнинчи — ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган қуролга эгалик қилиш учун монелик қиладиган асослар юзага келганлиги, шунингдек ушбу Қонуннинг 1-иловасида кўрсатилган хизмат қуролига эгалик қилишга монелик қиладиган касалликларнинг ёки жисмоний нуқсонларнинг мавжудлиги. Қуролни олишга доир рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, ички ишлар органлари бу ҳақда аризачини рад этиш сабабларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг ходимлари учун мўлжалланган қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг турлари, хиллари, моделлари ҳамда сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар қурол, унинг ўқ-дорилари ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган объектларни, жанговар техникани, экологик жиҳатдан ўта хавфли ишлаб чиқаришларни, радиоактив чиқиндилар кўмиладиган жойларни, пул маблағлари ҳамда қимматликлар тайёрланадиган ва сақланадиган, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар қазиб олинадиган, қайта ишланадиган ва сақланадиган жойларни, шунингдек хавфли юкларни, пул маблағларини ва қимматликларни, давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар жумласига киритилган маълумотлар кўрсатилган хат-хабарлар ва юкларни қўриқлаш бўйича қонунчилик билан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун жанговар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларининг айрим хиллари ва моделларини олиш ҳуқуқига эга. Махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг жанговар қуролдан ва унинг ўқ-дориларидан бошқа мақсадларда фойдаланиши тақиқланади. Махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахснинг ходимига қурол ва унинг ўқ-дорилари мазкур ходим тасдиқланган дастурларга мувофиқ ҳар йилги хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-психологик ҳамда жисмоний тайёргарлик курсларидан ўтганидан сўнг ва ушбу Қонун 13-моддасининг ўнинчи қисмида белгиланган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, юридик шахс раҳбарининг қарорига ҳамда ички ишлар органларининг қуролни олиб юришга доир рухсатномасига биноан берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.