Ушбу Қонун 10-моддасининг учинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган субъектлар ички ишлар органларининг амал қилиш муддати уч ойлик бўлган рухсатномалари асосида фуқаровий ва хизмат қуролини олиш ҳуқуқига эга.
Фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома унда кўрсатилган қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилгунига қадар уларни ташиш ва сақлаш ҳуқуқини беради.
Фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқини бермайди.
Қуйидагиларни олиш ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз амалга оширилади:
сигнал берувчи қуролни ва тиғли совуқ ов қуролини — махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар ҳамда овчилик соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан олиш;
сигнал берувчи қуролни, тиғли совуқ ов қуролини ҳамда тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини — қуролни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан олиш;
тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини — отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан олиш;
тиғли совуқ ов қуролини, ўқотар ов қуролининг ва пневматик қуролнинг ўқ-дориларини — Ўзбекистон Республикасининг ов қилиш ҳуқуқи берилган фуқаролари томонидан олиш;
Фуқаровий ва хизмат қуроли олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши керак, бундан ички ишлар органларининг рухсатномасисиз олинадиган қурол ва унинг ўқ-дорилари мустасно.
Қурол ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказилганда қуролни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахснинг реализация қилинган қурол белгилари (тури, хили, модели, завод серияси ва рақами, чиқарилган йили) кўрсатилган ҳолда қуролни олишга доир рухсатнома асосида амал қилиш муддати уч йил бўлган рухсатномалар қуйидагиларга берилади:
махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларга, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга — қуролни сақлаш учун;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига — қуролни сақлаш ва олиб юриш учун;
қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ва фуқароларга — қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш учун.
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга, сақлашга, сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга, кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мазкур рухсатномани олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Тиғли совуқ ов қуролини ва сигнал берувчи қуролни, ўқотар ов қуролининг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида амалга оширилади. Овчилик гувоҳномасидаги рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги маълумотлар мазкур қуролни олиш қонуний эканлигининг тасдиғи бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросига уни сақлаш, олиб юриш, ташиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
11-modda. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.