Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар;
махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар;
қуролни ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
қуролни ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар;
қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
чет эл фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар.
lex.uz’dagi asl matn«Қурол тўғрисида»ги қонун
10-modda. Қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар
(10-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.