«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

32-modda. Суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадаллари

(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)

Бир йўла ва календарь муддатларда тўланадиган бадаллар суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадалларидир. Суғурталовчининг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига бир йўла тўлайдиган бадали миқдори Тўловларни кафолатлаш жамғармасига бадални тўлаш кунидаги, қонунчиликда белгиланган суғурталовчи устав фонди энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади. Календарь муддатларда тўланадиган бадал суғурталовчилар томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига йилнинг ҳар чорагида ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси календарь муддатларда тўланадиган бадал миқдорини суғурталовчи тузган мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасининг йилнинг ҳисобот чорагидаги ўсиши ҳажмидан келиб чиқиб, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда белгилайди. Суғурталовчилар томонидан календарь муддатларда тўланадиган бадалларни тўлаш календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасидан келиб чиқиб, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан белгиланган миқдорга етганда тўхтатилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасининг миқдори ўзгарганда, суғурталовчи томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси қайтадан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Календарь муддатларда тўланадиган бадал ставкаси ўзгарган тақдирда, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси бу ҳақда суғурталовчиларга кейинги тўлов муддатидан камида ўттиз кун олдин хабар қилиши шарт. Суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадаллари уларнинг кўрсатилаётган хизматлар таннархига киритиладиган харажатларига тегишли бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.