Кузатув кенгаши Тўловларни кафолатлаш жамғармаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
Кузатув кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кузатув кенгашига раис бошчилик қилади.
Кузатув кенгашининг мажлислари кенгаш раиси ёки кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисми томонидан заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади.
Кузатув кенгаши, агар мажлисда аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарорлар қабул қилишга ваколатлидир. Кузатув кенгашининг қарори, агар уни мажлисда ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Кузатув кенгаши:
суғурталовчиларнинг календарь муддатларда тўланадиган бадаллари ставкаларини, календарь муддатларда тўланадиган бадалларнинг энг юқори суммаларини, бадалларни ҳисоб-китоб қилиш тартибини ва тўлаш муддатларини тасдиқлайди;
махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда агент банкни танлайди;
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг маблағларини давлат қимматли қоғозлари ва бошқа активларга жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилади;
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан жорий фаолиятга доир харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг ижро этувчи органини шакллантиради ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
аудиторлик ташкилотини белгилайди;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун
33-modda. Кузатув кенгаши
(33-модда олтинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.