Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг мол-мулки қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
суғурталовчиларнинг бир йўла ва календарь муддатларда тўланадиган бадаллари;
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси амалга оширган компенсация тўловлари ва жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) тегишли талабларини кўриб чиқиш бўйича харажатлар доирасида жабрланувчиларга етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан реализация қилишдан тушган маблағлар;
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг пул маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси молиявий ёрдам кўрсатиши ва хайрия фаолияти билан шуғулланиши, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси бўлиши ҳамда суғурта ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши мумкин эмас.
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ўз мажбуриятлари юзасидан ўзининг барча мол-мулки билан жавоб беради.
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун мўлжалланган маблағлари Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг бошқа мол-мулкидан ажратиб қўйилади, улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади ва алоҳида банк ҳисобварағи очилади.
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун мўлжалланган маблағларининг вақтинча бўш турган қисмини инвестициялаш йўналишлари ҳамда ҳажмлари ҳар йили Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг кузатув кенгаши (бундан буён матнда кузатув кенгаши деб юритилади) томонидан тасдиқланади. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг мазкур маблағларни инвестициялаш диверсификация, қайтарилиш, фойдалилик ва ликвидлик шартлари асосида амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органи Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун банк ҳисобварағидаги маблағларнинг энг кам суммасига нисбатан талаблар белгилаши мумкин.
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг молиявий фаолияти ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтказилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун
31-modda. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг мол-мулки ва молиявий фаолияти
(31-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.