«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

30-modda. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг асосий вазифалари

(30-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: транспорт воситаларидан фойдаланилаётганда жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрни уларга ушбу Қонун талабларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириш орқали кафолатли қопланишини таъминлаш; ушбу Қонунга мувофиқ суғурта мукофотлари бўйича сийловлар олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш тизимини мазкур сийловларни компенсация қилиш орқали молиявий жиҳатдан таъминлаш; мажбурий суғурта тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан мажбурий суғурта шартномалари, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар шахсига оид маълумотларни ўз ичига олган ахборот маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек мазкур маълумотлар суғурталовчилар ва Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ўртасида қонунчиликда белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар таъминланган ҳолда айирбошланишини ташкил этиш; ушбу моддага мувофиқ Тўловларни кафолатлаш жамғармаси зиммасига юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича унинг фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.