«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

3-modda. Асосий тушунчалар

(3-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: жабрланувчи — транспорт воситаси бошқа шахс томонидан фойдаланилаётганда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган шахс; йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома — содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат; компенсация тўловлари — мажбурий суғурта бўйича суғурта тўловини амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда, жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига амалга ошириладиган тўловлар; суғурта ҳодисаси — транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчининг ёки транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича жавобгарлиги суғурталанган бошқа шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши бўлиб, бу суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради; суғурталовчи — мажбурий суғурта қилишга ҳақли тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс; суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган транспорт воситаси эгаси; суғурта суммаси — муайян сумма бўлиб, суғурталовчи суғурта товонини (суғурта тўловини) суғурта шартномаси бўйича ушбу сумма доирасида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади; транспорт воситаси — йўлларда одамларни, багажни, юкларни ёки ўзига ўрнатилган ускуналарни ташиш учун мўлжалланган қурилма; транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасининг мулкдори, шунингдек транспорт воситасига оператив бошқариш ҳуқуқида ёхуд бошқа қонуний асосда (мулк ижараси шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома, тегишли органнинг мазкур шахсга транспорт воситасини топшириш тўғрисидаги фармойиши ва шу кабилар) эгалик қилувчи шахс. Ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши туфайли, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд ўзга эгаси билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида транспорт воситасини бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди; транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (бундан буён матнда мажбурий суғурта шартномаси деб юритилади) — суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта суммаси доирасида қоплаш мажбуриятини олади; транспорт воситасидан фойдаланиш — транспорт воситасидан унинг йўлларда (йўл ҳаракатида), шунингдек уларга туташ, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган ҳудудларда ҳаракатланишидан иборат бўлган фойдаланиш. Транспорт воситасига ўрнатилган ва транспорт воситасининг ҳаракатланишда иштирок этиши билан узвий боғлиқ бўлмаган ускуналардан фойдаланиш транспорт воситасидан фойдаланиш ҳисобланмайди; ҳайдовчи — транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.